Ссылки доступа

Эрондаги норозиликлар туфайли 22 киши ўлдирилди, 700га яқин киши ҳибсга олинди


Шестой день протестов в Иране: в ночь на вторник погибли 9 человек
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:47 0:00

Эронда уч кундан бери давом этаётган норозиликлар оқибатида ҳибсга олинганларга “худога қарши чиқиш” айби қўйилиши мумкин, бунинг учун улар ўлимга ҳукм қилинадилар. Бу ҳақда Теҳрон инқилобий судининг раҳбари Муса Газанфарабади маълум қилди. У қанча одамнинг ҳибсга олинганини маълум қилмади.

"Фардо Радиоси" тарқатган хабарга қараганда, бир неча кундан бери мамлакатда давом этаётган норозиликлар давомида 700га яқин киши ҳибсга олинган. Эрон ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳибсга олинганларнинг 90 фоизидан кўпроғини 25 ёшдан ошмаганлар ташкил қилишини билдирди.

Эрон давлат телевидениеси норозиликлар вақтида 2 январга ўтар кечаси 9 кишининг вафот этганини хабар қилди. Шу тариқа расмий маълумотларга кўра, бир неча кун ичида ҳалок бўлганлар сони камида 20 кишига етди, вафот этганлар орасида полиция ходимлари ҳам бор.

Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳоманайи 28 декабрда бошланган норозилик намойишлари билан боғлиқ вазиятга илк бор изоҳ берди ва мамлакатдаги тартибсизликлар ортида “Ислом республикаси душманлари” турганликда айблади. Бироқ у “душманлар” номини тилга олмади.

АҚШ, Германия, Швеция, Туркия, Исроил, Франция ва Буюк Британия ҳукуматлари Эрон ҳукумати томонидан норозилик намойиши иштирокчиларига нисбатан бўлаётган зўравонликларни танқид қилиб чиқди.

Россия ТИВ вакилари мамлакатдаги вазиятга ташқаридан аралашув бўлиши эҳтимоли ҳақида баёнот берди. Сурия ҳукумати Эрон раҳбарияти билан бирдам эканлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG