Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Остонадаги “шахсга сиғиниш”ни “бемаънилик” деб ҳисоблайди


Қозоғистоннинг Буюк Бртианиядаги элчиси Ерлан Идрисов Британия газетаси томонидан амалга оширилган, Қозоғистон пойтахтини “манманлик лойиҳаси” билан таққослашни асоссиз деб ҳисоблашини ёзди. Идрисов Остонадаги “шахсга сиғиниш”ни “бемаънилик” сифатида тавсифлади.

Бугун Британиянинг Financial Times (FT) газетаси Идрисовнинг таҳририят манзилига FTнинг 27 декабрдаги – “Давлатнинг пойтахти манманлик лойиҳасигаайланганда” (When a national capital becomes a vanity project) мақоласига шарҳлар битибюборилган хатини эълон қилди.

Ушбу мақола муаллифи яқинда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал Сисининг янги пойтахт қуриш эҳтимолига оид баёноти муносабати билан бошқа малакатлардаги пойтахтларнинг кўчирилишига мисоллар қаторида, жумладан Қозоғистонни ҳам эсга олганди. Элчи Идрисовнинг хатида мақолада тилга олинган, Қозоғистон пойтахти Остона “коррупция учун улкан икониятларга эга манманлик лойиҳаси эканлиги ва ... портретлар (Назарбоевнинг) ҳамма ерга илиб ташлангани” ва “ҳақиқат бошқачалиги”ни исботловчи далилларга эга эмаслиги ҳақида сўз юритилган. Элчи Идрисовнинг сўзларига қараганда, 1997йилдан бери аҳоли сони 280 мингдан миллион кишигача кўпайган ва қозоғистонликлар ўзи айтганидек, “бошида Қозоғистон президенти Нрусултон Назаробоев турган буюк ютуқлардан чексиз фахрланишади”.

FTнинг 27 декабрдаги мақоласида Назарбоевнинг “шимолий саҳро чўлларила шошилинч қурилган пойтахт шарафига Олма отани тарк этиш” қарорида қайсидир маънода стратегик асос – “Россиянинг ҳудудий даъволарини бартараф этиш” бор эди. «Бироқ натижада Остона ғайритабиий тус олган: халқаро архитекторларга буюртма берилган, лекин президент (Назарбоев) томонидан ўйлаб топилган қурилишларга тўла ва кўчманчиларнинг чодирини эслатувчи савдо марказларидан тортиб, қозоқ фольклорига қиёсланувчи минорагача унинг портретлари илиб ташланган», — деб таъкидланади мақолада.

Элчи Идрисовнинг хатига кўра, пойтахтни малакатнинг марказий минтақасига кўчириш ҳақидаги 1997 йилги қарор жумладан “хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб”ҳам кабул қилинганди. Хатда янги пойтахт собиқ совет республикаси олдида “ўзининг совет ўтмишидан узилиш имконини бергани” ҳам айтилган.

Пойтахт ҳукумати 2016 йил июлда, Нурсултон Назарбоевнинг туғилган кунида нишонланадиган, “Остона куни” арафасида шаҳарнинг миллионинчи аҳолиси туғилгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG