Ссылки доступа

Ўзбекистон бўйлаб 54 та ЙПХ ва блокпост фаолияти тугатилди


Ўзбекистон ИИВ вилоятлар ўртасидаги 54 та йўл-патрул хизмати маскани ва блокпостлар фаолияти тугатилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги парламентга мурожаатномасида автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш айтилган эди.

Кейинроқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ОАВларга вилоятлар чегараларида жами 133 та пост, жумладан 60 та ЙПХ, 73 та ППХ постлари эканини маълум қилган эди.

ИИВда вилоятлар ўртасидаги постларнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳи ташкил этилди. Дастлабки ўрганишлардан кейин 66 та постни тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланди.

Айни вақтгача 21 та ЙПХ, 14 та блокпост ва 19 та тўсиқ пост фаолияти тугатилди. ИИВ қолган постлар фаолиятини ўрганиш давом этаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG