Ссылки доступа

Тожикистон нефть компаниясига $13,7 млн товон тўлаш юклатилди


Париждаги Ҳалқаро Ҳакамлик суди «Куляб Петролеум Лимитед» компанияси ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармагани учун Франциянинг «Тотал» компанияси ва Хитойдаги йирик CNPC компаниясига $13,7 миллион товон пули тўлаши керак, деган қарор чиқарди.

2012 йилда нефтгаз соҳасида дунёда донг таратган мазкур иккита компания «Куляб Петролеум Лимитед» билан биргаликда Bokhtar Operating Company BVI оффшор компаниясини ташкил қилган эди. Томонлар Тожикистон жанубидаги нефть ва газ конларини ўзлаштиришга киришдилар.

Бироқ, 2016 май ойида СNPC ва Total ўз ҳамкорлари бўлмиш «Тетис Петролеум»нинг шўъба корхонаси ҳисобланадиган «Куляб Петролеум Лимитед»ни ўз мажбуриятларини бажармаётгани боис Халқаро Хакамлик судига берди.

Ўз навбатида Тожикистонда “Куляб Петролемум Лимитед” шўъба корхонасига эга бўлган«Тетис Петролеум» компанияси ҳам жавоб даъвоси билан Халқаро Ҳакамлик судига мурожаат қилди ва ўзининг икки ҳамкори – Хитойнинг CNPS ва Франциянинг Total компаниларидан $10,1 миллион миқдорида товон пули талаб қилди. Баҳслар асосан молия масалаларида келиб чиқди.

СNPC ва Totalнинг даъво қилишича, «Куляб Петролеум» компанияси йирик «Бохтар» газ конига 2 миллион доллар миқдорида сармоя киритишни ўз зиммасига олган. Бироқ, бу иш амалга ошмаган, бир неча бор қилинган илтимосларга қарамай, компания Биргаликда фаолият юритиш тўғрисидаги Шартнома ва Конни ўзлаштириш Лойиҳаси бўйича акциядорлар тўғрисидаги Шартномадан чиқмаган ва ўз улушини бермаган. Бугунги кунда CNPC ва Total Бохтар конида ҳар бири тенг улушга -33,335%, «Куляб Петролеум» эса- 33,33% улушга эга.

Суд компания Bokhtar Operating Company BVI компаниясидаги улушининг 33% акцияларини ўз ҳамкорлари - СNPC ва Total компанияларига беришини ва $13,7 миллион миқдорида товон тўланиши борасида қарор чиқарди. «Куляб Петролеум Лимитед» Восей ва Балжуквон туманларидаги тўртта нефтгаз конида фаолият юритиш борасида лицензияга эга.

XS
SM
MD
LG