Ссылки доступа

Тожикистонда сим-картлар фақат мобил операторлари томонидан сотилади


ТР ҳукумати қошидаги Алоқа хизмати тарқатган хабарларга кўра, шу тариқа сим-картлар сотилиши соҳасида тартиб ўрнатилади.

Алоқа хизмати вакили 4 январь куни баёнот бериб, сим картлар сотиш бўйича дилерларга берилган лицензиялар қайтариб олинганини айтди. Унинг сўзларига қараганда, огоҳлантириш ва жарима солинганига қарамай, айрим дилерлар ўрнатилган тартибни четлаб ўтиб паспорт тақдим қилмаган фуқароларга сим-картларни сотишда давом этаверган.

«Бошқа чорамиз қолмади, биз бир неча бор сим-картларни ўрнатилган тартиб бўйича сотмаган дилерларга жарима солдик, бироқ бу чоралар муаммони ҳал қилмади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, дилерлар бу ишни ўз манфаатлари йўлида қилишган. Сим картнинг ҳақиқий эгасини аниқлаш қийин бўлди, мобил алоқа компаниялари ўзларининг айбсиз эканликларини айтишади, чунки сим-картларни қандайдир дилерлик маркази сотган бўлади ва сотганлар жавоб бериши керак, дейишади», - дейди суҳбатдош.

Эндиликда сим-картларни фақат мобил операторлари идорасидагина сотиб олиш мумкин бўлади, ва улар бунинг учун маъсулиятни ўз зиммаларига олишади.

Яқин-яқингача Тожикистонда сим-картлар сотиш борасида 100 га яқин дилерлик марказлари мавжуд бўлиб, уларнинг 80 фоизи хусусий ишбилармонларга, қолгани эса мобил алоқа компанияларига тегишли эди. Дилерлик марказларига лицензияларни Тожикистон ҳукумати қошидаги Алоқа хизмати берарди. Мобил алоқа операторларининг маълум қилишича, сим-картларнинг 80 фоизи дилерлик марказлари орқали сотиларди.

XS
SM
MD
LG