Ссылки доступа

Суриянинг ҳукумат армияси Синжор шаҳрини эгаллади


Сурияда президент Башар Асаднинг армияси мамлакат шимолий-ғарбида, Идлиб музофотидаги стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Синжор шаҳрини қўлга киритди.

7 январь, якшанба куни Сурия Инсон ҳуқуқлари бузилишини мониторинг қилиш маркази ва Миллий мудофаа кучларининг ҳукумат тарафдори бўлган ҳарбийлашган тузилмалари бу ҳақда хабар қилди.

Синжорни қўлга киритгач, Асад армияси ҳарбий аэропортга ва муҳим ер усти транспорт боғламига йўл топди. Охирги ойларда Асадга тегишли бўлган кучлар Сурияда ўзларининг назорати остидаги ҳудудларни анча кенгайтирди.

Идлиб – Асаднинг рақиблари томонидан деярли тўла назорат қилинаётган охирги музофотдир. Бу рақиблар орасида ўз мафкурасига кўра "ал-Қоида"га яқин турувчи "Ҳайъат Таҳрир аш Шом" гуруҳи етакчи ўринни эгаллайди.

6 ва 7 январь кунлари Шарқий Гута ҳудудида камида 18 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан болаларбомбардимонлар қурбони бўлди. Яна шунча одам яраланди. Шарқий Гута ҳам худди Идлиб каби қўзғолончиларнинг назорати остида ва деэскалация ҳудуди сирасига киради.

XS
SM
MD
LG