Ссылки доступа

Тожикистон Ҳисоб палатаси 150дан ортиқ амалдорнинг жиноий кирдикорларини фош этди


Тожикистон Ҳисоб палатасининг маълум қилишича, вазирлик ва муассасаларда ўтказилган аудиторлик текшируви натижасида 153 нафар амалдор моддий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, улардан 6 нафари ишдан бўшатилди.

Ҳисоб палатасининг баёнотига қараганда, уларнинг ҳаммаси молиявий камомадга алоқаси бор. 2017 йилнинг иккинчи ярмида Ҳисоб палатаси 126та давлат ташкилотида бюджет маблағларининг сарфланишини ўрганиш мақсадида аудит ўтказди, бунинг натижасида 7 млн сомонига (777 минг доллардан кўпроқ) яқин миқдорида маблағ етишмаслиги аниқланди.

Тожикистон парламенти қуйи палатасининг депутати Саиджаффар Усмонзоданинг 6 январь куни айтишича, бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаганлари учун бу амалдорлар осонликча қутилиб қолишди. «Давлат бюджетининг асосий тушуми аҳоли ва корхоналардан келадиган солиқлардан ташкил топади. Давлат хизматчси бу маблағларни ўзининг манфаатлари йўлида фойдалангани учун ҳайфсан билан чекланиб қолмоқда. Бу йўл билан коррупцияга қарши самарали курашиб бўлмайди», - дейди депутат.

2017 йилнинг ярмида Ҳисоб палатаси аудиторлик текширувлари натижасида 38 та материални Бош прокуратурага юборди, бу материаллар асосида 8 та жиноий иш қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG