Ссылки доступа

Туркманистонда тадбиркорлар дўконлар учун ер ажратиш жараёнидан норози


Туркманистон ғарбидаги Туркманбоши шаҳар расмийлари тадбиркорларга дўкон қуриш учун ер участкаси ажратишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга минтақа ҳукумати хусусий бизнес учун ажратиладиган ерларни тақсимлаш тартиби ва талаблари ҳақида бирор бир маълумот бермади. Маҳаллий тадбиркорларнинг хабар қилишича, мазкур янгилик маҳаллий бизнес вакиллари ўртасида норозиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

“Озодлик” радиосининг туркман хизматига ўз исмини айтмаслик шарти билан интервью берган Балкан вилоятидаги тадбиркорнинг айтишича, айни дамда ер олмоқчи бўлган тадбиркорларнинг дастлабки рўйхати тузилмоқда, бироқ рўйхатга олиш жараёнига бош-қош бўлаётган Туркманбоши шаҳар маъмурияти маҳаллий ишбилармонлардан дўкон қуриш учун ариза олмаяпти.

"Уларга, Сиз саноатчилар ва тадбиркорлар Уюшмасининг аъзоси эмассиз ва шу сабабли ҳам сизларга ер берилмайди, дейишмоқда", - дея таъкидлади “Озодлик” суҳбатдоши.

2008 йилда асос солинган Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар Уюшмаси жамоат ташкилоти мақомига эга, бироқ кузатувчиларнинг фикрича, давлат томонидан тақдим этиладиган имтиёзлардан фойдаланади ва мамлакатдаги хусусий тадбиркорликни бошқарувчиси ҳисобланади.

Декабрь ойида маҳалий расмийлар томонидан эълон қилинган режага кўра, турли савдо майдончалари, жумладан дўконлар учун ажратиладиган ерлар бир киши учун 200 квадрат метрни ташкил қилиши керак. Туркманбоши шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган хусусий дўконлар, айрим хабарларга кўра,сўнгги йилларда турли сабабларга кўра беркитилган савдо нуқталари ўрнида барпо этилади.

XS
SM
MD
LG