Ссылки доступа

"Абу Сахий” бозоридан бюджетга тушум 15 кунда 35 миллиард сўмга етди


«Абу Сахий» масъулияти чекланган жамиятидан (МЧЖ) давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм тушган. Ушбу бозор «Тошкент ипак йўли» мажмуасига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига қилган ташрифи чоғида айтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Тошкентдаги "Абу Сахий" улгуржи бозори "Тошкент ипак йўли" савдо марказига айлантирилган.

Ўзбекистон биринчи президентининг кенжа куёви Тимур Тиллаев томонидан 2006 йилда ташкил этилган "Абу Сахий" ширкати Ўзбекистонга импорт товарларини олиб кирувчи энг йирик компанияга айланган.

Каримов ҳукмронлиги даврида Тошкент ғарбидаги 25 гектарлик ҳудудда жойлашган айни номдаги бозор нафақат пойтахт¸ балки бутун Ўзбекистонни импорт маҳсулотлари билан таъминловчи энг йирик улгуржи бозорга айланган.

Бозор бир қўлдан бошқасига ўтаётгани тўғрисида 2017 йил, 14 декабрда хабар қилинган эди. Бундай жараëн бораëтганини тасдиқлаган Тимур Тиллаев адвокати¸ бошқа тафсилотларни очиқламаган эди.​

11 декабрь куни йўллаган электрон жавобида Тимур Тиллаев ва Лола Каримова-Тиллаеваларнинг АҚШдаги адвокати Mark F. Raymond “сўровингизга нисбатан эгаликнинг ўзгариш жараëни бораëтганини билдираман”¸ деб ëзган эди.

XS
SM
MD
LG