Ссылки доступа

Ўзбекистонда ўқитувчиларни урган ҳоким ишдан бўшатилди (видео)


Чиновник избивает директоров школ: громкая история из Узбекистана
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:05:06 0:00

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев ишдан олинди. Носиржон Эгамбердиев сентябрь ойида тумандаги мактаблар директорларини Мустақиллик байрамига етарли одам тўплай олмаганлари учун дўппослагани акс этган видео эълон қилинганди.

Носиржон Эгамбердиев 8 январь куни ишдан бўшатилган. Уунинг ўрнига шу вақтга қадар Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими лавозимидан ишлаб келган Ботир Мирзақулов туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Ҳозирча бу хабар расман эълон қилинмади, деб хабар қилишни маҳаллий ОАВлар.

28 декабрь куни Сайхунобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаси бўйича Носиржон Эгамбердиевнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр қимматини қасддан камситиш ва 183-моддаси назарда тутилган майда безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлиги аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилгани маълум қилинди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Сайхунобод туман судига юборилганди. 5 декабрь куни туман прокуратураси ходими Носиржон Эгамбердиев жабрланувчи томонининг давоси йўқлиги сабабли жиноий жазодан қутилиб қолганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябрь ойида тармоқда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани тасвирланган видео намойиш этилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида суд қатор ўқув муассасалари раҳбарларини ҳақоратлаганликда айбланган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида (650 доллар атрофида) жаримага тортган.

XS
SM
MD
LG