Ссылки доступа

Ўзбекистон фуқаролари 6та олтин қуймаларини Қирғизистонга ўтказиб юбориш чоғида қўлга олинди


Ўзбек-қирғиз чегарасида 6 дона олтин қуймаларини Қирғизистонга ўтказиб юборишни режалаштирган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига таянган ҳолда vesti.uz хабар бермоқда.

Жиноятчилар Ўзбекистон Республикаси чегарачилар томонидан қўлга олинди. Олтин қуймаларининг умумий қиймати 1, 551 млрд. сўмни (180 минг доллар атрофида) ташкил қилади.

Хабарда айтилганидек, Фарғона тумани, Вуадил посёлкасида яшовчи Акбаржон Тўраев қўшни Ёшларобод қишлоғида яшовчи Нодиржон Каримовга 6та қўлбола олтин қуймасини беришга уринган. Маълум бўлишича, Акбаржон Тўраев 999,6 пробали ва умумий оғирлиги 4,7 килограмм бўлган олтин ёмбиларини Чимён қишлоғида яшовчи Бобурмирзо Абдусаломовдан олган ва ўз автомобили салонига яширган.

Қўлга олинганлар вақтинчалик тергов изоляторга етказилди, ушбу иш Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тафтиш қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG