Ссылки доступа

ҚР парламентининг депутатини стационардан судга мажбуран олиб келишади


«Ата Мекен» фракциясидан Жўқўрғу Кенеш депутати Аида Салянова юрак соҳасидаги оғриқлар туфайли касалхонага ётқизилган эди. Бу ҳақда унинг адвокати Чинара Жақупбекова хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, ўз ҳимояси остидаги бу аёлга Чуй вилоят касалхонасида юрак етишмоқчилиги ташхисини қўйишди. Аида Салянова ҳозир шу ерда даволанмоқда.

Бугун, 9 январда Бишкек шаҳар судида Аида Саляновага нисбатан қўзғатилган иш бўйича процесс давом этиши керак эди. Аввалроқ ҳимоя тарафи судланувчи аёлнинг соғлиғи муносабати билан мажлисни бошқа кунга кўчириш ҳақида илтимоснома берганди. Лекин судья Ирина Воронцова Аида Салянованинг касалллиги ҳақиқийлигига шубҳа билдириб, судланувчи куннинг иккинчи ярмида судга мажбуран олиб келинишини баён қилди.

10 октябрь куни Бишкекнинг Ленин туман суди Аида Саляновани ҚР Жиноят кодексининг 304-моддаси бўйича (“Мансабини суиистеъмол қилиш”) айбдор деб топди ва уни мол-мулкини мусодара қилган ҳолда, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этди. Жазони ижро этиш муддати судалнувчининг фарзанди 14 ёшга киргунига қадар кечиктирилди.

Уни адлия вазир бўлиб ишлаган вақтида, 2010 йилда собиқ президент Максима Бакиев ўғлининг шериги Алексей Елисеевга адвокатлик лицензиясини ноқонуний узайтириб берганликда айблашди. Бош прокуратура айбланувчининг айбини тасдиқловчи далиллар етарли деб ҳисоблайди. Аида Салянованинг ўзи бу жиноят ишинисиёсий таъқиб деб айтмоқда ва ўзининг айбсизлиги ҳақида баён қилмоқда.

XS
SM
MD
LG