Ссылки доступа

Афғон дипломатлари Тожикистон банкларидаги ўз омонатлари қайтарилишини талаб қилмоқда


Афғонистоннинг тўрт нафар дипломати ўзларининг «Точиксодиротбанк»га қўйган 300 минг доллар миқдоридаги депозитларини қайтара олмаяпти. Улар бу омонатларни банкка Душанбеда Афғонистон элчихонасида фаолият юритган даврларида қўйишган эди.

«Точиксодиротбанк» 2015 йилда инқироз билан тўқнашган мамлакатдаги йирик тижорат банкларидан биридир, бунинг оқибатида юзлаб мижозлар ҳамон ўз омонатларини қайтариб олмаяпти.

Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонасининг собиқ тўрт нафар ходимларидан бири Азизи Бориз 8 январь куни баёнот бериб, ўзининг мавжуд муаммо юзасидан матбуот ходимлари билан суҳбатлашишига уч нафар ҳамкасби рози бўлганини айтди. Унинг сўзларига қараганда, улар 2008 йилдан бошлаб «Точиксодиротбанк»ка қўйган омонатларни икки йилдан бери қайтариб олишаолмаяпти. Улар имзолаган Шартномага биноан, ўз омонатларини ҳоҳлаган пайтларда қайтариб олишлари мумкинлиги кўрсатилган.

«Бу биз йиллар давомида тўплаган маблағлар эди. Улар бизни исталган вақтда пулларни қайтариб олишимизга ишонтиришди. Мана икки йил бўлибдики, қуруқ ваъда беришмоқда, эрта-индин келинг дейишмоқда, бироқ пулларингизни қайтара олмаймиз дейишади», -деди суҳбатдош.

Азизи Боризнинг сўзларига қараганда, бу маблағлар собиқ дипломатларнинг Афғонистонда сотилган турар жойларининг пуллари эди. Бундан ташқари улар банкка ойлик маошларининг бир қисмини ҳам қўйишган. Улардаги маълумотларга кўра, бошқа хорижлик дипломатлар ҳам «Точиксодиротбанк»да депозитларга эга бўлишган, аммо уларнинг маблағлари қайтарилган.

Дипломатлар «Точиксодиротбанк»ни судга беришмоқчи, чунки кутишдан тоқатлари тоқ бўлди. Шу билан бирга банк ходимлари қарздорлик муаммоси сабабли афғон дипломатларига омонатларни қайтариш имкони йўқлигини айтишмоқда. Ўз исмини айтишни истамаган банк вакилининг 8 январь куни айтишича, афғон дипломатларига маблағлар бўлиб-бўлиб берилиши таклифи берилган, аммо улар бу таклифга рози бўлишмади.

XS
SM
MD
LG