Ссылки доступа

Фарғонадан Қорақалпоғистонга юз нафар чорвадор фермер "десанти" ташланди


Иллюстративное фото.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги чорвачилик фермер хўжаликларидан 100 таси раҳбарини чорвадорлик қилиш учун Қорақалпоғистонга мажбуран юборяпти.

Фермерларнинг бир қисми 5 январь куни Қорақалпоғистонга учиб кетган. Фермерларга Қорақалпоғистонда чорвачилик фермер хўжаликларини ташкил қилиш юклатилган. Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги чорвачилик фермер хўжалиги раисининг айтишича, бу ҳақда январь бошида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев аниқ топшириқ берган.

"Ҳоким “ҳар бир фермер Қорақалпоғистонда 100 гектардан ер оласан, ўша ерда чорвачилик, деҳқончилик қиласан, бу ердаги фермер хўжаликларингнинг иши ҳам кетаверади”, деди. Ҳокимнинг айтишича, Фарғона вилоятига 10 минг гектар, Андижон вилоятига 5 минг гектар ер ажратилган экан”, - деди фермер.

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими, ҳақиқатан ҳам фермерлар Қорқалпоғистонга юборилаётганини тасдиқлади. “Вилоят ҳокими Қорақалпоғистонда чорвачиликни ривожлантириш имконияти кенглиги ҳақида гапирди. Лекин, ҳали бу қандай ривожлантирилади, чорванинг озуқа базаси қандай яратилади, чорва қаердан олинади, бу ҳақда ҳеч гап йўқ. Вазиятни жойига бориб ўрганишар экан”, - деди ҳокимлик мулозими.

Фарғона вилоят ҳокимлигининг мулозимига кўра, Қорақалпоғистонга бориб чорвачилик қиладиган фермерларга паст фоизли кредит ваъда қилинган.

Фурқат туманида фермерлик қилаётган Очил Бегматовнинг айтишича, "Қорақалпоғистон чўл ҳудуд, президент айтмоқчи у ерда қизилмия яхши бўлади экан. Лекин қизилмия билан мол семирмайди. Чорвачиликни йўлга қўйиш учун камида ўн йил керак. Менинг фикрим, бу нотўғри иш".

XS
SM
MD
LG