Швейцариядаги суднинг маълум қилишича, мазкур иш 22 январдан бошлаб кўриб чиқилади, якуний қарор эса ой охирларида қабул қилиниши режалаштирилган.
Ҳалқаро олимпия қўмитаси (ҲОҚ) 2014 йилда Сочида бўлиб ўтган қишки Олипиада ўйинларида Россия допинг дастурини қўллагани борасида қарор қабул қилган эди.
Допинг қабул қилмаганини исботлаган россиялик спортчиларга бетараф байроқ остида мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилди.
2018 йилги Қишки Олимпия ўйинлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида 9 - 25 февраль кунлари бўлиб ўтади.