Ссылки доступа

Ашхабод: “Янги давр” қурилишида меҳнат шароитлари ёмонлашди


Туркманистон расмийлари ва давлат медиаси мамлакат “тараққиёти ва фаровонлиги йўлида” кенг қамровли қурилиш кампанияси ҳақида хабар бермоқда. Бунинг учун, расмий маълумотларга қараганда 43 миллион доллар ажратилган.

Бироқ “Озодлик” таҳририятига Туркманистондан келаётган хабарларга қараганда, сўнги йилларда қурувчиларнинг иш шароити ёмонлашган. “Озодлик” билан суҳбатда ўз исмини ошкор қилишни истамаган "Ашгабатгурлушык" компаниясининг меҳнаткашларидан бирининг айтишича, меҳнат шароитлари бирданига ёмонлашган.

"Биз Ашхабод шимолий-ғарбида “Янги давр” деб номланган турар жой мажмуасини барпо қилаяпмиз. Сўнгги йилларда иш шароитимиз кескин ёмонлашди, бунинг оқибатида биз қулларга айландик. Бизга тушликда овқат беришни тўхтатишди. Шунингдек ойлик маошларни тўлалигича бериш ҳам тўхтаб қолди. Фақат иш бажарилганидан кейингина ҳақ тўланишини ваъда беришмоқда", - дейди Дашоғуздан пойтахтга келиб ишлаётган қурувчи.

Унинг сўзларига қараганда, ойлик маоши ўтган йиллар давомида уч баробар камайган, бироқ мамлакатдаги ишсизлик ва бошқа иш топишнинг имкони йўқлиги туфайли кўпчилик ишлашда давом этишга мажбур.

Шу билан бирга, ойлик маошлар қисқартирилиши ва маошлар ўз вақтида берилмаслигидан ташқари, мамлакатнинг бошқа вилоятларидан келган қурувчилар ижарада яшаш имкониятига эга бўлмаганлари сабабли қурилиши тугалланмаган иншоатларда яшашга мажбур бўлмоқда. "Тунлари жуда совуқ. Ҳар бир қурувчининг ё буйраги, ё ўпкаси шамоллаган", - дейди яна бир 30-ёшли қурувчи.

XS
SM
MD
LG