Ссылки доступа

Душанбе милицияси Россияга кетмоқчи бўлган оломонни тарқатди


Тожикистон пойтахтининг милиция ходимлари РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича идорасининг Душанбе шаҳридаги ваколатхонаси биноси олдида юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларнинг олдини олди.

8 январь куни кечқурун бино олдида Россияга кетиш орзусида бўлган, айрим маълумотларга қараганда, 2,5 минг киши тўпланди. «Вазият назоратдан чиқиб кетди ва биз милиция ходимларини чақиришга мажбур бўлдик», - дея 9 январь куни маълум қилди РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича идорасининг Тожикистондаги ваколатхонаси матбуот котиби Галина Александрова.

Милиция ходимлари тажовузкорона кайфиятдаги оломонни тарқатиб юборди. Жабрдийдалар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича идорасининг Тожикистондаги ваколатхонаси беркитилди. Бино олдида милиция наряди навбатчилик қилмоқда.

Галина Александрованинг сўзларига қараганда, РФга кўчиб кетмоқчи бўлганлар ўз аризаларини ваколатхонанинг вебсайти орқали беришлари мумкин. ​

Чет элда истиқомат қилувчи РФ ватандошларининг кўнгилли равишда Россияга қайтишига қаратилган РФ Давлат дастури аввалига фақат рус тилида сўзлашувчи аҳолига татбиқ этилаётган эди, аммо кейинчалик иш кучлари етишмаётган минтақаларни меҳнат ресурслари билан таъминлаш мақсадида бошқа этник гуруҳларга ҳам қўлланила бошланди.

XS
SM
MD
LG