Ссылки доступа

Тожикистонда NGN-алоқаси қайта тикланди


Тожикистон мобил операторлари 9 январдан бошлаб алоқанинг навбатдаги авлод тармоғи - Next Generation Network (NGN) фаолиятини тиклади.

Маълум бўлишича, Baвилон-М, Tcell, Билайн ва Телеком текноложи мобиль операторлари сешанба куни тушдан кейин NGN-алоқасини тиклашган. Эндиликда, абонентлар мобил иловаларини янгиласалар бўлгани.

Кеча Тожикистондаги мобил алоқа оператори бўлмиш Билайн, биринчи бўлиб NGN-аллоқаси – Salomнинг мобил иловаси тикланганини маълум қилди. Илованинг барча хизматлари аввалги талаблар асосида ва арзон нархларда фаолиятини давом эттираверади, дея хабар бердимобиль оператори сайти. Salom иловаси эса фақат рақамларини қайта рўйхатдан ўтказган абонентларга хизмат кўрсатади.

Тожик интерфайцси билан Salom номи остидаги мессенджер ўтган йилнинг фераль ойида Билайн томонидан ишга туширилган эди. Илова овозли қўнғироқларни амалга ошириш ва қабул қилиш имконини беради, мазкур илова доирасида бутун дунёдан бепул чатлар уюштириш, хабарлар билан алмашиш имконини беради.

Бундан аввал, ҳукуматнинг махсус комиссияси мамлакатда Next Generation Network (NGN) алоқасининг ўчирилиши нечоғлиқ қонунга тўғри келишини ўрганиши айтилган эди. Махсус комиссияга Тожикистон Бош прокуратураси вакиллари ҳам киритилган. " Baвилон-М, Tcell, Билайн, Estera ва Intercom мобиль операторлари комиссияга NGN-алоқа борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот топширишлари керак. Бу алоқанинг ўчириб қўйилиши билан боғлиқ барча вазиятлар ўрганиб чиқилганидан сўнг NGN қайта тикланиши борасида қарор қабул қилинади, - деган эди манба.

Бундан аввал Тожикистон Солиқ қўмитаси президент Эмомали Раҳмонга мактуб йўллаб, мессенджер ва NGN блоклаштириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган эди. Мактубда халқаро музокараларнинг жуда арзимаган қисми мобил операторлари ва Viber, IMO и Skype интернет-мессенджерлари орқали амалга оширилиши таъкидланган эди. Солиқчиларнинг фикрича, мана шу фактнинг ўзи солиқ тўловлари ва бюджетга тушадиган даромадларнинг қисқаришига сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG