Ссылки доступа

ҚРда ON1 телеканали қайта ташкиллаштирилмоқда


ON1 («Ўн бир») телеканали директори этиб журналист Дмитрий Ложников тайинланди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, телеканалга у билан бирга “Бешинчи канал” жамоасининг маълум қисми ҳам келган.

Маълумки, у “Бешинчи канал”да шеф-редактор лавозимида фаолият юритар эди. Шу билан биргау ON1га кимлар ва қанча ходим келганини ойдинлаштирмади.

Дмитрий Ложниковнинг таъкидлашича, айни дамда телеканалда ребрендинг жараёни кетмоқда ва ОАВ тез орада бошқа номга эга бўлади. Унинг сўзларига қараганда, янги телеканал «Форум» биносида жойлашади.

ON1 собиқ директори Мамасадиқ Багишов раҳбар сифатида ўз ваколатларини топширганини тасдиқлади ва бу иш телеканалнинг қайта ташкиллаштириш билан боғлиқ эканини ўз сўзига қўшимча қилди. Унинг сўзларига қараганда, ўзининг номига расмийлаштирилган ON1 номи интеллектуал мулк бўлиб, бу номдан келажакда ўзининг интернет-телеканалида фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал бир қатор ОАВлари ON1 номи «Апрель»га ўзгартирилиши ҳақида маълум қилган эди.

Рақамли ва кабел тармоқларида намойиш этиладиган ON1 телеканали икки йилдан бери фаолият юритиб келади. Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, унга ҚСДП аъзоси, яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Сооронбай Жээнбековнинг ишончли вакили бўлган Қанибек Туманбаев эгалик қилади.

XS
SM
MD
LG