Ссылки доступа

Тожикистонда армияга чақирувчилар қуръа ташлаш йўли билан танланади


Исфарадаги Чоркух жамоатида сўнгги иккита чақирув кампаниясидан бошлаб ноодатий усул қўлланилмоқда – армияга қуръа ташлаш йўли чақирилмоқда. Бу тажриба ташаббускорлари бўлмиш - Маҳалла кенгаши ва жамоатда истиқомат қилувчилар ёшларни армияга чақиришда кузатилаётган тенгсизлик муаммосига бархам берди.

Бу тажриба икки мавсумда кетма-кет Хелейсон ва Лангар маҳаллаларида қўлланилди. Маҳалла Кенгашидаги ўз исмини ошкор қилишни истамаган манба бу тажрибанинг қўлланилишини айтди: армияга чақирилувчи йигитларнинг исми, оилада ягона ўғил бўлган йигитдан ташқи, қоғозга ёзилади ва худди «лотерея» каби ўйналади. «Кейин қоғоз бирма-бир тортиб олинади. Шу тариқа биринчи 3-4 «бахтли» армияга йўл олади», - дейди вакил.

Чорку жамоати – Исфарадаги 29та маҳаллани бирлаштирган йирик жамоатлардан бири ҳисобланади. Ҳар бир маҳаллада икки мингдан ортиқ чақирув ёшидаги йигит бор. Бироқ жамоатда чақирувчилар камчиликни ташкил қилади. Кўнгиллилар ҳисобига режа бажарилмайдиган бўлса ҳар бир маҳалла рўйхат тузади ва чақирувчилар тўпланади.

Чорку жамоатидаги Лангар маҳалласида истиқомат қилувчи оқсоқол Содиқжоннинг айтишича, чақирув бўйича режа 30 кишини ташкил қиладиган бўлса, бу ҳар бир маҳаллага тақсимланади. Ҳар бир махалладан бир кишидан тўрт кишигача чақирувчини жалб қилиш юклатилади. Ана ўшанда чақирув ёшидагилар ўртасида қуръа ташланади. Суҳбатдошнинг айтишича, бу тажриба ўтган йилнинг баҳорги ва кузги чақирувларида қўлланилди.

Ўзини Мустафо дея таништирган йигитнинг айтишича, бу усул армияга жўнатишда ноҳақликлар юз бергани ва Тожикистон ҚК сафларида хизмат қилишдан бўйин товлашлар сабаб ўйлаб топилди. Унинг сўзларига кўра, авваллари адолатсизликлар кўп қайд қилинган, асосан камбағал оилаларнинг фарзандлари юборилган, янги усул эса бу каби тенгсизликка барҳам беради.

Тожикистоннинг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган йигитлари бир йилда икки марта-баҳор ва кузда армия сафларига чақирилади.

XS
SM
MD
LG