Ссылки доступа

Остона Тармоқ мониторинги тизимини тадбиқ этишга миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратди


Қозоғистон расмийлари йил охирига қадар Тармоқда мониторинг тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу тизим нашрларни кузатишни кенгайтириш имконини беради.

Қозоғистон Ахборот ва коммуникциялар вазирлиги(АКВ) маълумотига кўра, “Миллий ахборот маконини автоматлаштирилган мониторинги” ахборот тизимини яратиш мақсадида республика бюджетидан салкам 1,7 миллиард тенге (беш миллион доллар) ажратилади.

Қонунларга кўра, ОАВ мониторинги ваколатли идоралар томонидан олиб борилади. Бугунги кунда мамлакатда мониторинг юзлаб ОАВни қамраб олган, улар, жумладан янгиликлар агентлиги сайтлари, ижтимоий тармоқнинг маҳаллий сегменти ваколатли идоралар томонидан ҳисобга олинган. АКВ қарамоғида бўлиши кутилаётган янги тизим ташаббусчиларининг фикрича, “катта даражадаги маълумотларни ишлаш принципига эга бўлмиш ягона дастурий-аппарат мажмуасини” ўзида акс эттиради.

Ноябрь ойида Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев ўз идораси 2018 йил сўнггига қадар Интернетдаги мақолалар устидан назорат тизимини жорий қилиш режалаштираётганини билдирган. «Бизнинг ишда энг асосийси - бу назорат», — дея баёнот берди Абаев. Унинг айтишича, режалаштирилаётган тизим Тармоқдаги барча мақолаларни кузатиш имкониятини яратади.

XS
SM
MD
LG