Ссылки доступа

Қирғизистонда телеконтент мониторинги тизими пайдо бўлмоқда


Қирғизистонда медиахизматлар тизимини, ҳам мусиқий, ҳам телерадиоэшиттиришлар контентини мониторинг қилиш имконияти пайдо бўлди.

ҚР Жамоатчилик телерадиоэшиттиришлар корпорация (КТРК) маълумотларига кўра, бу каби хизматни ТМС (Тынчтыктын мониторинг системаси) компанияси кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Компания ҳар ойда видео, аудироликларнинг эфирга узатилиши вастатистика борасида ҳисобот бериб туради.

КТРКдагиларнинг айтишича, бугунги кунда мусиқий асарлар ва бошқа интеллектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ масала ижодий ва мусиқачилар жамиятида долзарб бўлиб турибди. Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонун бузилишлари ва унга риоя этилмаслик билан боғлиқ ҳодисалар учраб турибди.

Таъкидланишича, ТМС компанияси ойлик ҳисоботини Интеллекутуал мулк ва инновация Давлат хизмати («Кыргызпатент»)га белгиланган формада тақдим қилади.

Бундан аввал ҚР ижодий доиралари ўзларнинг муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини талаб қилиб чиқишган эди. Жумладан, улар «Кыргызпатент» раҳбариятига мурожаат қилиб ўзларининг асар(матн, мусиқа)лари учун тўланадиган қалам ҳақларини қатъий назоратга олишларини сўраган эди.

XS
SM
MD
LG