Пойтахтда истиқомат қилувчи Дилбар Рўзиматованинг ўғли вазиятни аниқлаштириш мақсадида шаҳар энерготармоғига мурожаат қилди. Бироқ, унга бир неча ой давомида ишлатилган электроэнергияси нотўғри ҳисобланганини, шу сабабли ўртада юзага келган қарз тўланиши кераклигини айтишди.
Бироқ Рўзиматовлар оиласи ўзларини ҳақ деб билишмоқда, «ким хато қилган бўлса – ўша тўласин». «Назоратчи чанг босган ҳисоблагичдаги кўрсаткични кўрди, у биринчи рақамни кўрмай қолган, натижада нотўғри ҳисоблаган. Шу сабабли ким хато қилган бўлса, ўшандан сўралиши керак. Нима учун биз назоратчининг хатоси учун тўлашимиз керак? Биз квитанция бўйича тўлаганмиз», - дейди Дилбар Рўзиматова.
Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда шу кунларда декабрь ойида ишлатилган электр энергия учун катта миқдордаги тўловлар ёзилгани муносабати билан пойтахт аҳолисининг ғазаблари акс этмоқда. Айримлар ижтимоий тармоқларда эътироз билдирмоқда, бироқ хақ тўлашмоқда, бошқалари эса муаммони ҳал қилиш мақсадида шаҳар электртармоғига бормоқда, электр ҳисоблагични ечиб олишни ва носозлигини текширишни талаб қилмоқда.
Бироқ энергия тармоғи ходимлари аҳолининг норозиликларини тушунмаяпти ва бу ерда бирор бир тушунмовчилик йўқлигини айтишмоқда. Шохмансур тумани бўйича назоратчи Шамсулло Гулмуродовнинг айтишича, чироқ учун катта миқдорда пул тўланишига ўтган йилнинг октябрь ойида электр энергия учун ҳақларнинг 15 фоизга ошгани ва сўнги икки ой мобайнида электрга бўлган талаб ортгани сабаб бўлган.
Тожикистонда электрэнергияга ҳақларнинг оширилиши Жаҳон Банки тавсиясига биноан амалга оширилмоқда.Тавсияга кўра бир йилда икки марта ҳақлар 20 фоизга оширилиши керак. Мамлакат энергетика тармоғи рентабеллигини таъминлаш мақсадида электр энергияга босқичма босқич нархларни ошириш борасидаги меморандум Тожикистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасида 2006 йилда имзоланган эди.