Ссылки доступа

Мирзиёев ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини танқид қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ТИВни мақбул ҳолга келтириш ва вазирлик ташқи иқтисодий фаолиятини фаоллаштириш зарурлигини кўрсатиб берди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ, кенгайтирилган йиғилиш якунлари юзасидан.

“Биринчидан, экспорт, экспорт ва яна бир марта экспорт. Иккинчидан, чет эл инвестицияларини, замонавий технологиялар ва билимларни жалб қилиб, бизнинг саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш ва ривожлантириш. Учинчидан, бизнинг элчихоналар Ўзбекитонга сайёҳлар оқимини ошириш учун самарали фаолият олиб боришлари керак”, - деди Мирзиёев хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг фаолиятини самарадорлигини ошириш заруриятини таъкидлаб.

Йиғилишда маълум қилинишича, фақат 2017 йилнинг ўзида ташаббуси ва натижадорлиги йўқлиги, сусткашлиги ҳамда йўл қўйган хатолари учун 10 нафар элчи, жумладан, Хитой, Япония, Туркия, Малайзия ва бошқа давлатлардаги элчилар вазифасидан озод этилган.

Давлати раҳбари ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва экспортни юксалтириш, сармояларни жалб қилиш, шунингдек, туризмни ривожлантириш ва ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш билан шуғулланадиган Ташқи ишлар вазирлиги таркибида алоҳида ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этиш таклифи билан чиқди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорларидан бўлган Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Европанинг етакчи давлатлардаги элчихоналарнинг ҳар бирида савдо ва инвестиция бўйича дипломат ходимлар штатини жорий қилинади ва кенгайтирилади.

Президентга кўра, ТИВ фаолиятини яхшилаш мақсадида, ҳамда хорижий мамлакатлардаги элчилар ва дипломатик ваколатхоналар фаолиятини чуқур ва атрофлича ўрганиш учун махсус комиссия ташкил этилди.

XS
SM
MD
LG