Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳарбий самолёт қулаб тушишида учувчи айбдор деб топилди


Талдиқўрғон шаҳридаги ҳарбий суд Су -27 ҳарбий самолёти учувчиси устидан ҳукм чиқарди. 2016 йил декабрида Олмаота вилоятида юз берган фожиа оқибатида учувчи тирик қолган эди.

Талдиқўрғон гарнизони ҳарбий суди қарорига биноан майор Адильбек Исқақов «парвозлар ва парвозга тайёргарлик қоидаларни бузиш»да айбдор деб топилди ва тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди», дея хабар берди 12 январь куни Ҳарбий суд матбуот хизмати.

Су-27 2016 йилнинг21 декабрь куни Талдиқўрғон аэродромидан 20 километр узоқликдаги тоғ адирларига қулаб тушган эди. Ўшанда авиаҳодисни шарҳлар экан Мудофаа вазирлиги самолёт “тунги шароитларда ўқув парвоз амалиётини бажараётгани” хақида маълум қилган эди. Самолёт учувчиси юз соатлик парвоз тажрибасига эга майор Исқақов, вазирлик маълумотига кўра, самолётни тарк этишга улгурди.

Суд материалларига кўра, Исқақов самолётни “ёғилғи бор йўқлигини аниқламай” қабул қилиб олган ва кейинроқ раҳбариятга “ёғилғи керагидан кўплиги ҳақида нотўғри маълумот берган”. «Майор [Исқақов]нинг мана шу ҳатти ҳаракатлари мураккаб парвоз вазиятини келтириб чиқарди, ёқилғи тугагани сабаб сўл ва ўнг двигателлари тўхтаб қолди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Жиноий иш бўйича Қозоғистон мудофаа вазирлиги суди томонидан хусусий қарор қабул қилинди. Суд қарорига кўра, ҳукм қилинган майор парвозлар билан боғлиқ фаолиятдан четлаштирилади, тўрт йил муддатга учувчи аппаратлар эксплуатациясига яқинлаштирилмайди. Жазони ўтаб бўлганидан сўнг маҳкум минимал даражада хавфсиз бўлиши керак. Ҳукм ҳозирча кучга киргани йўқ.

XS
SM
MD
LG