Ссылки доступа

Балх вилояти губернатори Кобулга ультиматум йўллади

Атта Мохаммад Нур
Атта Мохаммад Нур

Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Атта Муҳаммад Нур агар-да Кобул ҳукумати имзоланган тўлов ҳужжатларини инкор қиладиган бўлса, у ҳолда Балх вилоят аҳолисига Хайратон портидан тушган кўп миллиардлик даромадлардан хақ тўлашга мажбур бўлишини маълум қилди.

Хайратон порти Ўзбекистон билан чегарада жойлашган бўлиб, Афғонистонга мўлжалланган юкларни олиб келишдаги асосий пунктлардан бири ҳисобланади. Атта Муҳаммад Нур 14 январь куни Мозори Шарифда ўз тарафдорлари билан учрашар экан, Балх вилояти ҳамон фақат ўзининг фармон ва фармойишларини бажариши кераклиги ҳақида баёнот берди.

Ўтган йилнинг 18 декабр куни Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг матбуот хизмати Балҳ вилоятининг губернатори истеъфога чиққанини маълум қилган эди. «Давлат раҳбари Атта Муҳаммад Нурнинг истеъфога чиқиши борасидаги илтимосига имзо чекди. Балх вилояти раҳбари этиб Муҳаммад Довуд тайинланди", - дея хабар берди президент матбуот котиби Шоҳ Хусейн Муртазави.

Бироқ Атта Муҳаммад Нур баёнот бериб, ўз лавозимини бўшатиш нияти йўқлигини айтди. «Губернатор масаласида президент маъмурияти эмас, балки бизнинг ўзимиз қарор қабул қиламиз», дея баёнот берди сиёсатчи 18 декабрь куни ўз тарафдорлари билан бўлиб ўтган учрашувда.

Яқинда Афғонистон маҳаллий тузилмалар бошқармаси баёнот бериб, мансабидан четлаштирилган Балх губернатори томонидан имзоланган ҳужжатлар қонуний эмаслигини билдирди. Бунга жавобан Атта Муҳаммад Нур давлат даражасидаги қарорлар ва ҳукумат инқирози ҳақида гап кетаётган бир вақтда мазкур идора жим туриши кераклигини талаб қилди.

Атта Муҳаммад Нур Балх вилояти губернатори этиб 2004 йил сўнггида тайинланган эди. "Афганистан.ру" сайтининг ёзишича, вилоят раҳбари атиги икки йил давомида хавфсизликни таъминлашга ва гиёҳванд моддалар экинзорларини йўқ қилишга эришди (2005 йилда 7,2 минг гектар экинзор 2007 йилга келиб 0га тушди). 2015 йилда ғарбдаги айрим нашрлар Нурни «Афғонистон шимолининг қироли» дея атади. Ўтган йилнинго ктябрида Мозори-Шарифда чиқиш қилган Атта Муҳаммад Нур 2019 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига номзодини қўйишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG