Чегара муассаси Ҳайъатининг ўтган ҳафтада ТР МХДҚ раиси Саймўмин Ятимов иштирокида 2017 йил якунларига бағишланган йиғилишида, ҳисобот даврида тожик-афғон чегарасида 31 марта қуролли тўқнашув бўлиб ўтгани таъкидланди.
Баёнот берилишича, 2017 йилда тожик чегарачилари 1700 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддани қўлга киритган, бу ўз навбатида юз минглаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолган.Чегара пунктларида 152 киши ушланди, уларнинг кўпчилиги қидирувда бўлган.
«Тожик чегарачилари куч ишлатиш салоҳиятига эга бошқа идораларнинг ходимлари билан ҳамкорликда 25 дона ўт отар қурол, 605 та патрон, 9 қўл гранатаси, 40 дона ҳарбий анжомларни қўлга туширди», - дея хабар берди манба.
Тожикистон-Афғонистон чегарасининг умумий узунлиги 1400 километрни ташкил қилиб, унинг катта қисми бориш имкони бўлмаган тоғ адирларидан ўтади, айни шу ерлардан наркоконтрабандистлар фойдаланади.