Ссылки доступа

Чечен «Мемориал»ининг қамоққа олинган раҳбари тиббий ёрдамдан маҳрум

Оюб Титиев
Оюб Титиев

Шали шаҳридаги ҳибсхонанинг ходимлари Грозний “Мемориал”ининг қамоққа олинган раҳбари Оюб Титиев ёнига врач киритишмаётганлиги сабабли, у тиббий ёрдам ололмаяпти.

Ҳибсхонанинг ўзида тиббиёт хонаси йўқ, Титевнинг жиноят иши бўйича терговчининг топшириғи йўқлигини баҳона қилиб, ходимлар ташқаридан врач киритишдан бош тортишаяпти.

14 январь куни Титиевнинг оиласи Чеченистон ҳудудини тарк этишга мажбур бўлгани ойдинлашди.

Грозний "Мемориал"ининг бошлиғи 9 январь куни ушланган. Эртаси куни полициячилар Титиевнинг қариндошларини уйдан чиқариб юборишган. Полиция унинг ўғли ва укасини излаган ва ҳуқуқ ҳимоячисининг яқинларига кўнгилбузарликлар билан таҳдид қилган. 10 январь куни кечқурун Титиевни гиёҳвандлик моддаларини сақлашда айблашди. Гўёки, унинг машинасидан гиёҳвандлик моддалари бўлган пакет топишган.

11 январда суд60 ёшли Оюб Титиевни икки ойга қамоққа олди.

Адвокат Петр Заикин Чеченистон полицияси Титиевни ўзига қарши кўрсатма беришга ундагани ва унинг қариндошларига таҳдид солганини маълум қилди.

11 январь куни Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси, Human Rights Watch, Amnesty International, FIDH ва Қийноқларга қарши бутунжаҳон ташкилоти қўшма баёнот қилишди. Улар Россия ҳукуматидан Оюб Титиевни озод этишни талаб қилишди, деб ёзади "Кавказский узел"..

XS
SM
MD
LG