Ссылки доступа

Тоштурма маҳбуслари Зангиотада янги қурилган муассасага кўчирилмоқда (видео)

Тошкентда "Тоштурма" номи билан машҳур муваққат ҳибсда сақлаш муассасаси маҳбуслари Тошкент вилоят, Зангиота туманида қурилаётган янги муваққат сақлаш ҳибсхонасига кўчирилмоқда.

Муассаса нозирлари хабар беришича, Тоштурмада ҳозирда 20 га яқин қамоқхона нозирлари қолган, маҳбуслар учун озиқ-овқат, кийим-кечак қабул қилиш тўхтатилган. "15 январдан маҳсубларни воронокда (маҳбусларни ташувчи автомобиль - таҳр.) Зангиотадаги қамоқхонага таший бошлашди. Передача бериш бир ҳафтага кечиктирилди,“ деди манбалар.

Тоштурмада маҳбусларни сақлашга мўлжалланган тўртта корпус бўлиб, уларда охирги пайтларда, қамоқхона нозирларининг айтишича, охирги пайтларда икки ярим минг маҳбус сақланган. Зангиотадаги янги тергов изолятори осмондан қараганда саккиз қиррали юлдуз шаклини эслатадиган шаклда лойиҳалаштирилган.

- Янги тергов изоляторида саккизта корпус мавжуд ва барча камераларги янги жиҳозлар ўрнатилган. Ипподром яқинида жойлашган янги изолятор ичига темир йўл ўрнатилган. Бундан буён ҳукм олган маҳкумларни янги изолятордан тўғридан-тўғри қамохоналарга элтиш имкони бўлади, - деди қамоқхона нозирларидан бири.

2015 йил июль ойида Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбекистондаги вазиятга бағишлаган йиғинида иштирок этган ўзбек делегацияси Зангиотада халқаро талабларга жавоб берадиган тергов изолятори қурилаётганини эълон қилганди. Ўзбекистон расмийларига кўра, Зангиотадаги янги тергов изолятори ҳибсхоналарнинг халқаро талабларига мос МДҲ давлатлари орасида ягона қамоқхона мажмуаси бўлиб ҳисобланади.

Новое СИЗО в Зангиатинском районе Ташкентской области.
Новое СИЗО в Зангиатинском районе Ташкентской области.

Эслатиб ўтамиз, аввал, охирги ойларда Тоштурма атрофи қаровсиз ҳолга келгани ҳақида видео лавҳа тайёрланиб, чоп этилган эди.

Территория, прилегающая к Таштюрьме, находится в плачевном и заброшенном состоянии
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:51 0:00

XS
SM
MD
LG