Унинг сўзларига қараганда, 2017 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ўтган олдинги икки йилдагига нисбатан 12%га кўпайди.
Бироқ Нажмиддинов ушбу кўрсаткич қайси усул билан ҳисоблаб чиқилганлигини изоҳлаб бермади. Унинг сўзларига кўра, иқтисодиёт ўсишининг реал суръати 7%га, ЯИМ ҳажми эса – 60 млрд сомонийга етди.
Экспертлар меҳнат мигрантлари томонидан ўтказилган пулларнинг кўпайиши аҳоли даромадларининг ўсишига кўмаклашди, деб ҳисобламоқда: расмий статисикага қараганда, 2017 йилнинг 10 ойи мобайнида Тожикистонга ўтказилган пулларнинг ҳажми 18 %га ортган.
Шу билан бирга, аввалроқ халқаро ташкилотлар Тожикистон аҳолисининг даромадлари пасайганлигини баён қилишган эди. Хусусан, Бутунжаҳон банки ўтган йил ёзда тадқиқот натижаларини эълон қилган бўлиб, унда Тожикистон аҳолисининг 13% қашшоқлик даражасидан пастда яшаётгани ва 2009 йилдан буён ушбу кўрсаткич деярли ўзгармагани айтилган.