Ссылки доступа

Россияда мактабга ҳужум қилган икки ўсмир қамоққа олинди


Пермдаги (Россия) суд ўтган душанбада мактабга ҳужум қилган икки ўсмирни икки ойга қамоққа олди. Мажлис айбланувчилар жойлаштирилган касалхонада бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Новая газета".

Ҳужум 15 январь куни эрталаб Пермдаги 127-мактабда содир бўлди. Уни содир қилганлар – мактаб ўқувчиси ва собиқ ўқувчи – пичоқлар ишлатган. ОАВ ахборотига кўра, ҳужумнинг ўн олти ёшли ташаббусчиси психоневрологик диспансер мижози бўлган.

Ҳужум қилганларнинг ҳаракатларидан 15 киши жабрланди. Улар орасида 4-синф ўқувчилари ва ўқитувчи Наталия Шагулина ҳам бор. У пичоқ билан етказилган кўплаб жароҳатлар туфайли касалхонага ётқизилган. Тахминлардан бирига кўра, ҳужумдан мақсад айнан у бўлган.

Тергов бошқармаси одам ўлдиришга қасд қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.

XS
SM
MD
LG