Ссылки доступа

Россияда амалдорнинг дам олаётган жойи ҳақида лавҳа тайёрлаган журналист ишдан бўшатилди


Красноярск ўлкасида журналист Виталий Поляков "Афонтово" телекомпаниясидан бўшатилди. У ўзининг Facebookдаги саҳифасига ўлка раҳбарияти дам оладиган жойлар ҳақида ролик жойлаштирган эди. Бу ҳақда журналистнинг ўзи ижтимоий тармоқларда куни кеча эълон қилди.

“Ўлка юқори раҳбарияти коррупцияга ботган”, деб номланган ролик ўтган йилнинг декабрь ойида Поляков томонидан эълон қилинган эди. Журналистнинг тасдиқлашича, Александровка қишлоғидагисўлим масканда ўлка губернатори вазифасини вақтинча бажарувчиАлександр Усс вертолётда келиб дам олиб кетади, унга қадар бу ерда ўлканинг аввалги раҳбари Виктор Толоконский дам олган.

У шунингдек, қўшни Щетинкина қишлоғи ҳувиллаб қолганини, мактаб беркитилганини, бу ерда жойлашган қишлоқ хўжалик корхонаси касодга учраш арафасида эканлигини ҳам маълум қилган.

Поляков "Дождь" телеканалига берган интервьюсида айнан ўлка раҳбарияти ҳақидаги лавҳасидан сўнг телеканал раҳбарияти унга мурожаат қилиб, ўз аризасига биноан ишдан бўшашни маслаҳат берган, бироқ рад жавобини берганидан сўнг – унга суратга олиш учун рухсат беришмаганини маълум қилди. Шу сабабли ишдан кетишга қарор қилган.

"Афонтово" телекомпанияси бош директори Светлана Середа "Сибирь.Реалии" нашрига берган интервьюсида Поляков компаниянинг таҳририят сиёсати билан келиша олмагани сабабли томонларнинг келишувига асосан ишдан бўшатилганини айтди.

XS
SM
MD
LG