Департаментнинг маълумотларига қараганда, ҳалокат содир бўлган пайтда автобусда 57 киши бор эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқароларидир.
ФВ бугун, Остона вақти билан соат 10 дан 30 дақиқа ўтганда, Самара — Чимкент йўлининг Ирғиз туманидаги ҳудудида, Қолибай посёлкасидан 10 километр ва вилоят марказидан 320 километр узоқликда содир бўлди, деб хабар қилишди департаментда. Маҳаллий янгиликлар агентликлари, ФВДга ҳавола қилган ҳолда, “ичида 57 киши – Ўзбекистон фуқаролари бўлган“ “Икарус” русумли йўловчи ташиш автобуси ёниб кетганлигини хабар қилишмоқда.
Дпертаментнинг ахборотига кўра, ёнаётган автобусдан фақат беш кишигина чиқиб олишга муваффақ бўлган. Жабрланганларни туман касалхонасига олиб келишган.