«Дастлабки фараз (ёнғин чиқиши сабаби) – электр ўтказувчи сим. Албатта, ваҳима келиб чиққан. Эшик тўсиб қўилган бўлган», - деб хабар берди Синев.
«Ваҳима нима эканлигини биласиз? Эллик киши, ваҳима, ҳамма бирдан эшикка интилади. Икки қаватли автобус — эшиклар тор. Кимдир эшикни тўсиб қолган, унинг ортидан йиқилганлар эшикни бутунлай тўсиб қолган, тамом вассалом. Бошқалар ўзини йўқотиб қўйган, деразани синдириш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган», - деб Синевнинг сўзларини иқтибос келтиради РИА Новости.
Ўзбекистон фуқароларини Чимкентдан Қозонга олиб кетаётган автобус 18 январь куни эрталаб, Оқтўба вилоятида, Ирғиз туманидаги Қолибой посёлкаси яқинида ёниб кетди. 57 кишидан фақат беш нафари омон қолди. ҚР ЖКнинг транспорт воситаларидан фойлаланиш қоидаларини бузиш ҳақидаги 345-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.