Ссылки доступа

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёвга ҳамдардлик билдириб, телеграмма жўнатди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида ўзбекистонликлар ҳалок бўлганлиги муносабати билан ҳамдардлик телеграммасини юборди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

«52 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида йўловчи автобусининг ёниб кетганлиги ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим. Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сиздан Тожикистон Республикаси халқи ва ҳукумати номидан бизнинг ҳамдардлигимиз ва қайғудошлигимизни ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига билдириб қўйишингизни, шунингдек, бу ҳалокат натижасида жабрланганларга уларнинг тезроқ соғайиб кетишини истаётганимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз», дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, ичида йўловчилар бўлган автобус 18 январь куни, маҳаллий вақт билан тахминан соат 10 дан 30 дақиқа ўтганда, Оқтўба вилоятидаги Қолибой қишлоғи яқинида ёниб кетди. ФВ вилоятмарказидан 320 километр узоқликда, Самара – Чимкент трассасининг 1068-километрида содир бўлди.

Маҳаллий қутқарувчиларнинг ахборотига қараганда, автобусда 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Беш киши ташқарига чиқиб олишга муваффақ бўлган. 52 киши ўша жойнинг ўзидаёқ ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Оқтўба вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасида.

XS
SM
MD
LG