Кун охирига бориб бир АҚШ долларини қўлдан сотиб олиш 12 манатга кўтарилди. “Озодлик” радиосининг Ашхабоддаги манбаларининг сўзларига қараганда, пойтахтдаги “қора бозор”да хорижий валюталар нархининг кўтарилиши 17 январ куни бошланди, биринчи кунлари валюталар ноқонуний олти -сотдиси билан шуғулланувчилар бир долларни 12 манатдан сотишди.
"Валютага эҳтиёж сезган харидорларга доллар 12 манатдан сотилди. Бу ҳақда “қора бозор”да ишловчи сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам айтишди. Шу кунга қадар долларнинг"қора бозор"даги нархи бу каби рекорд кўрсаткичга чиқмаган эди", - дея таъкидлади “Озодлик” билан суҳбатлашган ашхабодлик шарҳловчи Аманмират Бугаев.
Мамлакатда валютанинг ноқонуний алмаштиришдаги бундан аввалги рекорд янги йил байрамлари арафасида қайд қилинган эди, ўшанда хорижий валюта бир доллар 9.8-10 манатга харид қилинган, 10.2-10.4 манатга сотилган эди.
Туркманистонда валюта расман алмаштирилиши 2016 йил бошидан бери тақиқланган. Туркманистон Марказийбанки томонидан 2015 йил бошларида белгиланган валютанинг расмий курси уч йилдан бери ўзгармай келмоқда, ўшанда 3.5 манат 1 АҚШ доллари деб белгиланган эди.
Туркманистонда валюта ноқонуний олди-бердиси мамлакат аҳолисининг хорижий валютани қўлга киритишдаги асосий имкониятидир.