Ссылки доступа

ҚР парламентининг спикери депутатларни тарқатиб юбориш учун асос йўқлигини айтди

ҚР парламентининг депутати Достан Жумабеков, парламент тарқатиб юборилиши эҳтимоли борлиги ҳақидаги миш-мишлар юзасидан ўз фикрини билдира туриб, бу ахборот тарқатилиши ортида амалдаги депутатларни ёмонотлиқ қилиш ниятидаги сиёсатчилар турган бўлиши мумкинлигини баён қилди.

23 январь куни журналистлар билан бўлган учрашувда у парламентни тарқатиб юбориш учун асослар йўқлигини, башарти сайловлар бўладиган бўлса, бу фақат пулни бекорга сарфлашдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади. У парламентни тарқатиб юбориш ёки юбормасликни фақат депутатларгина ҳал қилишини қўшиб ўтди.

У амалдаги депутатлар ўрнига меҳнатга лаёқатлироқлари келишига ҳеч ким кафолат бера олмаслигини ҳам таъкидлади.

Аввалроқ баъзи ОАВ амалдаги парламент тарқатиб юборилиши эҳтимоли борлиги ҳақида ёзиб чиққан эди. Депутатларнинг ўзлари, бу борадаги саволларга жавоб бера туриб, бу масала юзасидан расмий музокаралар йўқлигини айтишди.

XS
SM
MD
LG