Ссылки доступа

Қозоғистон ҳукумати: Миллий фондга тегишли 22 миллиард доллар қайтариб берилди


Қозоғистон Адлия вазирлигининг хабар қилишича, Нидерланддаги суд Қозоғистон Миллий фондига тегишли 22 миллиард долларлик активларни хатлаш ҳақидаги қарорни бекор қилди.

Қозоғистон Адлия вазирлигининг бугун маълум қилишича, 23 январь куни Амстердам округ суди Қозоғистон Миллий банкининг “New York Mellon банкида кастодиал сақланаётган Миллий фонд активларига қўйилган хатловни олиб ташлаш ҳақида”ги илтимосномасини бажо келтирди. “Суд Қозоғистон Миллий банки ва Адлия вазирлигининг позициясини ёқлаб, Миллий фонд активлари дахлсиз деган қарорга келди”, - дейилади Қозоғистон Адлия визирлиги тарқатган хабарда.

Вазирликнинг хабарида “шундай дастлабки хатлов” Бельгия суд органлари томонидан қўйилганлиги маълум қилинади. “Унинг устидан шикоят қилиш иши давом эттирилмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.

Декабрь ойида New York Mellon банки Reuters янгиликлар агентлигига Қозоғистон Миллий фондига тегишли 22 миллиарддан зиёд АҚШ долларини музлатганлигини маълум қилган. Қарор Қозоғистон ҳукумати ва молдавиялик инвестор Анатол Стати ўртасида судда кўрилиши чўзилиб кетган иш муносабати билан қабул қилинган. Анатол Статининг таъкидлашича, у ҳокимият органларининг уни инвестициялардан маҳрум этишга уринишининг қурбонига айланган.

Қозоғистон Адлия вазирлигининг хабарида айтилишича, суд Статига Қозоғистон тарафига суд харажатларини қоплашни буюрган.

XS
SM
MD
LG