Ссылки доступа

Тожикистонда ТИУП Сиёсий Кенгаши аъзоси терроризмда айбланди ва сиртдан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди


Хатлон вилоят суди фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси Сиёсий Кенгаши аъзоси ва партия раиси Саид Абдулло Нурининг собиқ ёрдамчиси Шамсиддин Саидовни 15 йил озодликдан маҳрум қилиш борасида ҳукм чиқарди.

Саидов тожик одил судловидан қочиб юргани боис ҳукм сиртдан чиқарилди, дея журналистларга маълум қилди вилоят суди маъсул ходимларидан бири бўлмиш Сайфиддин Пирмуҳаммадзода. Унинг сўзларига қараганда, суд Шамсиддин Саидовнинг айбларини жиддий моддалар бўйича, жумлдадан терроризм ва экстремизм бўйича исботлади.

«Жиноий ишда судланувчининг терроризмга алоқаси борлиги исботланди. 9 нафар гувоҳ сўроқ қилинди. Жиноий ишга унинг Мухиддин Кабирий билан ёнма ён ўтириб тушган сурати тиркаб қўйилди», - дея баёнот берди Сайфиддин Пирмуҳаммадзода 24 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ҳозирча суд қарорига Шамсиддин Саидов ўз муносабатини билдирмади. Бохтар туманида туғилган Шамсиддин Саидов 53 ёшди. Сўнгги йилларда Тожикистон ташқарисида истиқомат қилиб келади.

Википедиянинг тожик хизматига кўра, Шамсиддин Саидов исломий партия сафларига ўтган асрнингг 80-йилларида аъзо бўлиб кирган. СССР расмийлари бошқача фикрловчиларни таъқиб қилиб келган ва шу сабабли исломий партия ўз фаолиятини яширин олиб борган. 1986 йилги аксилсовет намойишларидан сўнг Шамсиддин Саидов хибсга олинади ва Сибирга жўнатилади, дея хабар беради Википедия.

Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида у Афғонистонга ўтиб кетади, 1993 йилда ТИУП етакчиси Саида Абдулло Нурининг махсус вакили этиб тайинланади. 1997 йилда тожиклараро тинчлик битими имзоланганидан сўнг Шамсиддин Саидов ватанига қайтади ва Миллий Яраш Комиссияси таркибига киритилади. 2000 йилдан 2010 йилга қадар ТИУПнинг халқаро бўлимига раҳбарлик қилган.

XS
SM
MD
LG