“Озодлик”нинг Ашхабоддаги манбаларининг айтишича, ҳафта бошидан бери Туркманистон пойтахти коммунал хизматларининг ходимлари аҳолига қўнғироқ қилиб, ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари учун уй-жой ҳақларига қўшимча тўлашлари лозимлигини айтишмоқда. Улар бу қарорни тўлов нархлари ошгани билан изоҳлашмоқда. Талаб қилинаётган маблағ тўланмайдиган бўлса, у ҳолда 1 февралдан бошлаб кунига 0,03% пеня кўзда тутилади.
"Масалан, ноябрь ва декабрь ойлари учун 55 квадрат метрлик хонадонга 31 манат (8 доллар) тўланиши керак", - дея таъкидлайди ашхабодлик шарҳловчи Аманмират Бугаев.
2017 йилнинг октябрида мамлакат ҳукумати аҳолига сув, газ ва электр энергияси учун жорий қилинган имтиёзларни бекор қилди, шу билан бирга коммунал хизматлар нархи оширилди.
Янги тарифларга кўра,ноябр ойидан бошлаб коммунал хизматлар учун тўловлар бир неча бор қимматлашди, жумладан турар-жойларда ҳар бир квадрат метр учун тўловлар 12 тенгедан 60 тенгеча кўтарилди.