Ссылки доступа

Россия телеканали Украинанинг Тожикистондаги элчисини “ўлган”га чиқарди (видео)


Российский телеканал "похоронил" посла Украины в Таджикистане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:38 0:00

“Россия24” каналининг “Вести” дастури сайти Украинанинг Тожикистон ва Афғонистондаги элчиси Виктор Никитюкни Қобулдаги "Интерконтиненталь" меҳмонхонасида юз берган террор ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган етти нафар Украина фуқароларидан бири экани ҳақида маълум қилди.

Ўзининг ўлими ҳақидаги хабардан элчи ҳайратга тушди.

Бу хабар нафақат дипломатни, балки унинг яқинлари ва қариндошларини ҳам ташвишлантирди. Никитюкнинг ишонишича, ўзининг ўлими ҳақидаги хабар оддий хато эмас, балки Россия давлат телеканали томонидан уюштирилган иғводир.

“Толибон” жангарилари 20 январь куни Қобулдаги меҳмонхонага ҳужум қилди.Ҳалок бўлганлар орасида етти нафар украиналик, жумладан Афғонистон авиакомпаниясининг украиналик ходимлари ҳам бор эди.

"Менинг фикримча, аҳамиятини бўрттирмаган ҳолда айтишим мумкинки, ўлимим ҳақидаги хабар,- бу “Толибон” ҳаракатини Россия томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ муаммолардан чалғитишга қаратилган. Россия Афғонистонга қарши гибрид урушини олиб бораётганидан чалғитишга қаратилган. Бу уруш Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган уруши билан ўхшашдир", - дейди дипломат.

Число погибших в отеле в Кабуле выросло до 30 человек, среди них граждане Украины и казахстанец
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:58 0:00

XS
SM
MD
LG