Ссылки доступа

47 ўзбекистонлик -40 совуқда музлаб қолган автобусдан қутқарилди


23 январга ўтар кечаси Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси автобуси бу мамлакат ҳудудида бузилиб қолган 47 ўзбекистонликни қутқариб олишди.

Қўмита расмий вакили Руслан Иманқуловдан олинган маълумотларга қараганда, 23 январга ўтар кечаси Астана шаҳридан 50 км узоқликдаги Бўзайғир посёлкаси ҳудудидан ўзбекистонликлар эвакуация қилинди. "Улар Агротехника коллежига олиб келиниб, иссиқ овқат ва чой, иссиқ ёпинчиқлар берилди", деди қўмита расмий вакили.

Унинг айтишича, 23 январга ўтар кечаси Астана шаҳри ва унинг атрофларида ҳаво ҳарорати қарийб - 40 даражага тушган ва натижада ёнилғиси музлаб қолган автобус тўхтаб қолган.

23 январга ўтар кечаси музлаб қолган автобусдан кўчирилган ўзбекистонлик 47 муҳожир Агротехника коллежи биносида 23 январь тонгигача жон сақлаган ва Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ходимлари уларни Астана шаҳрига жўнатган.

– Бундай ҳолатларда транспорт билан маҳаллий ижроия ҳокимияти таъминлайди. Маҳаллий ҳокимият автобус берди. Ўша автобус билан улар Астанага етиб олди. Астанадан у ёғига улар поездда кетишлари лозим эди. Лекин бизнинг вазифамиз уларни автобус билан таъминлаш билан тугаган, - деди Руслан Иманқулов.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Қозоғистон бош варизи Бақитжан Сагинтаев маҳаллий ҳукумат идораларига ҳайдовчи ва йўловчилар учун иссиниш пунктларини ташкил қилиш ва уларни иссиқ овқат билан таъминлашни буюрган.

XS
SM
MD
LG