Ссылки доступа

Туркманистон шимолида сўнгги кунларда озиқ-овқат маҳсулотлари 20% қимматлашди

Туркманистон шимолидаги Дашоғузда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 20% га қимматлашди. “Озодлик”нинг минтақадаги манбаларининг хабар қилишича, сўнги тўрт кун ичида маҳсулотларнинг бирданига қимматлашиб кетгани кузатилмоқда.

"Якшанба куни 3 манат (1 доллар) турган маҳсулотлар бугун 4 манатга сотилмоқда. Бир килограмм картошка аввал 3.5 манат эди, бугун 4 манатга сотилмоқда. Авваллари 3 манат турган олмани 4 манатга сотиб олиш мумкин. 4 манат турган конфетларнинг бир килограмми 17 манатга сотилмоқда. Булар энг арзон маҳсулотлардир", - дея хабар берди ўз номини ошкор қилмаган манбалар.

Унинг айтишича, янги нархлар кўпчилик аҳолининг чўнтагига тўғри келмайди, маҳаллий аҳоли ўртасида ишсизлар роса кўп.

Туркманистонда бундан аввалги нархларнинг кўтарилиши янги йил байрами арафасида кузатилган эди. Ўшанда мамлакат бозорларида озиқ-овқат ва хўжалик молларининг барча турларининг нархи қимматлашган эди, ун, шакар ва ўсимлик мойи бир неча бор пештахталардан йўқолиб қолди. Декабрь ойи мобайнида нон 50%га қимматлади.

XS
SM
MD
LG