Москвада 16 нафар фаол, жумладан мухолифатчи Алексей Навальний ушланди. Хабарларга кўра, кўп ўтмай у “Якиманка” ИИБдан қўйиб юборилган ва унга чақирув бўлганда етиб келиш шарт қўйилган.
Томскда фаол Сергей Чайковскийга 150 минг рубл жарима солинди. У митинг ўтказиш қоидаларини такрорий бузганликда айбланди. Челябинскда норозилик намойиши иштирокчиларидан бири Денис Ибрагимов “кичик безорилик” моддаси бўйича 10 кунга қамоққа олинди.
"Сайловчилар намойиши" 28 январь куни Россиянинг ўнлаб шаҳарларида бўлиб ўтди. Намойишларда минглаб кишилар иштирок этди. Энг оммавий тадбирлар Москва ва Санкт-Петербургда ўтказилди. Полиция фаолларни тарқалишга чақирди, оммавий равишда қамоққа олишлар бўлмади.
Навальний 2018 йил мартга белгиланган президентлик сайловларига ўзининг иштирокига рухсат берилмагани боис “Сайловчилар намойишин”ни ўтказди. Мухолифатчи бу сайловларни адолатсиз дея атади ва ўз тарафдорларига мурожаат қилиб овоз беришда иштирок этмасликка чақирди.
“Сайловчилар намойиши” Хроникаси шу ерда.