Ссылки доступа

Қирғизистон: 2017 йилда чегарадаги ҳодисаларнинг катта қисми Тожикистон чегарасида юз берди

Давлат Чегара хизмати 2017 йил бўйича якунларни эълон қилди. Бу масалага бағишланган йиғилиш давомида қайд қилинган ҳодисалар сони ҳақида маълумот берилди.

ДЧХ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълумотларига кўра, 2017 йилда давлат чегарасидаги вазият барқарор сифатида қайд қилинди. «Ўтган йили чегарада 14та ҳодиса қайд қилинди, бу 2016 йилга нисбатан 6та кам (2016 йилда 20 та ҳодиса юз берган эди). Шундан қирғиз-тожик чегарасида – 10та, қирғиз-ўзбек чегарасида– 4та ҳодиса», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари хабарда таъкидланишича,2017 йилда давлат чегарасини бузгани учун 218 киши ҳибсга олинди.

ДЧХ маълумотига кўра, чегарачилар 37дона қурол, 273та ўқ-дори, 1 снаряд, 1 сигнал тўппончани қўлга туширган.

XS
SM
MD
LG