Ссылки доступа

Ислом Каримовнинг набираси Ислом Каримов Британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг ўғли, 25 яшар Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Би-би-си Ислом Каримовнинг Лондондаги адвокатларига яқин манбага таяниб хабар қилди.

Хабар мазмунига қараганда, Ислом Каримов сиёсий бошпана сўраганига камида 1 ой бўлган.

Марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич невараси ўз онаси Гулнора Каримовага қарши Ўзбекистонда таъқиблар бошланганидан бери Британияда яшаб келади. Айни пайтда Гулнора Каримова Ўзбекистонда ҳибсда сақланмоқда.

Гулнора Каримова 2015 йилда солиқ тўлашдан бош тортиш каби айбловлар билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақда ўтган йили ёзда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар берганди.

Бош прокуратурага кўра, Гулнора Каримовага нисбатан иккинчи жиноий иш алоҳида очилган. Бош прокуратура маълумотларига кўра, Каримовага фирибгарлик, чет эл валютасини яшириш, божхона қонунчилигини бузиш ва жиноий йўл билан топган даромадларини легаллаштириш каби моддалар бўйича айбловлан эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG