Ссылки доступа

Ўзбекистон собиқ Ички ишлар вазири ҳибсга олинди (видео)

Ўзбекистон собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев 26 январь куни Тошкентдаги ўз уйида Президент гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ходимларидан тузилган қўшма оператив гуруҳ томонидан ҳибсга олинди. Айни пайтда собиқ вазир ички ишлар вазирлиги изоляторида сўроқ қилинмоқда.

Бир ой аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 52 яшар Адҳам Аҳмадбоевни сотқинликда айблаганди.

22 декабрда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг қўшма мажлисида илк йиллик ҳисоботи билан чиққан Мирзиёев Аҳмадбоевни "сотқинлиги учун" ундан собиқ президент Ислом Каримов 2014 йил августида берган генерал-лейтенант рутбасини олиб ташлаганини маълум қилганди.

"Аҳмадбоевнинг ҳамма генералларини қайтиб олиб¸ қаерда юрипти биласан. Министр МВД! Сотқинлиги учун. Хиëнатчилиги учун! МВДни министри бунақа хиëнатчи бўлиб¸ бир-иккита тўдага қўшилгани учун ман уни виждоним қабул қилмади¸ Ўзбекистонни Ички ишлар вазири бўлиб туриб¸ погонни¸ иккита генералиниям тортиб олдим. Генерал-лейтенант эмиш!", - деганди Шавкат Мирзиёев.

Мирзияев: Я обо всем прекрасно информирован
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:57 0:00

Адҳам Аҳмадбоев Ўзбекистон милициясини 2013 йил декабридан 2017 йил январигача бошқарди.

Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланишидан бир ой ўтиб, 4 январь куни, Адҳамбоевни вазифасидан олиб, президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинлади. Орадан яна уч ой ўтиб бу вазифадан ҳам бўшатилган генерал-лейтенант Ички ишлар вазирлиги академиясига оддий ўқитувчи этиб юборилди.

XS
SM
MD
LG