Ссылки доступа

Эрон арбитраж судига яна Туркманистон устидан шикоят қилмоқчи


Эрон Халқаро арбитраж судига Туркманистонга қарши яна бир шикоят беради. Бу ҳақда 29 январь куни Эрон нефть саноати вазири Бижан Зангане (Bijan Zangeneh) баён қилди, деб хабар бермоқда Эроннинг IRNA давлат ахборот агентлиги.

«Туркманистон Эрон унга 1,5 миллиард доллар тўлаши кераклигини таъкидламоқда, лекин биз бундай эмас, сумма камайтирилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бизнинг бошқа шикоятимиз Туркманистондан импорт қилинаётган газнинг сифатига таааллуқли», — деди вазир.

Нашрнинг маълумотига кўра, энди Эроннинг шикояти уч қисмдан иборат: хабарнома юбормасдан туриб, газ етказиб беришни тўхтатиш, газ сифатининг пастлиги ва нархи баланд эканлиги.

Эслатиб ўтамиз, ишни судга ошириш ҳақидаги баёнот биринчи марта Эрон томонидан 2017 йил май ойида эълон қилинган эди.

"Хроника Туркменистана" нашри 2016 йилнинг охирида, “Туркмангаз” НГИКдан 1,8 млрд доллар ҳажмидаги қарзни тўлашни талаб қилганидан кейин, Эрон ва Туркманистон ўртасида жанжал келиб чиққанини эслатмоқда. Эрон ОАВ хабар қилганига кўра, узоқ музокаралардан сўнг, томонлар ўзаро келишувга эришдилар. Шунга қарамай, 2017 йил 1 январда Туркманистон Эронга газ беришни тўхтатди.

XS
SM
MD
LG