Ссылки доступа

Тожикистонда тадбиркор аёлнинг ўлимида унинг аммакиваччаси гумон қилинмоқда


Тожикистонда тадбиркор Мавжигул Ҳалимованинг қотиллигида гумон қилинган шахс қўлга олинди. Ҳибсга олинган шахс унинг қариндоши бўлиб чиқди, деди журналистларга Хатлон вилоят ИИББ бошлиғи Искандар Солехзода 30 январ куни.

Унинг сўзларига қараганда, жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 40- ёшли Жамшед Ҳалимов ўлдирилган Мавжигул Ҳалимованинг аммакиваччаси бўлади. Қотиллик факти бўйича ТР Жиноят кодексининг 104-моддаси, 2- қисми(«қотиллик») ва 249-моддаси («талончилик») бўйича жиноий иш очилди.

Вилоят марказидаги “Фаровон” ва “Хожи Шариф” бозорларида қуруқ мевалар билан савдо қилувчи савдо нуқталарининг эгаси36 ёшли Мавжигул Ҳалимова шу йилнинг 6 январь куни ўлдирилган эди. «Ўша тунда Мавжигул даромадларни иккита бозордаги ўз ходимларидан олиши керак эди. Бундан хабар топган Жамшед Ҳалимов қариндошини тунашга қарор қилди. У Мавжигулни қоронғу бурчакда кутиб турди ҳамда қўли ва жигарига қарата пичоқ билан икки марта зарба берди. Бироқ сумкада пул йўқ эди – ўғрининг «топилмаси» атиги400 сомони ($35) бўлиб чиқди», - дейди Искандар Солехзода.

Хабарларга кўра, авваллари Жамшед Ҳалимов ва Мавжигул Ҳалимова биргаликда Сўғд вилоятидан қуруқ мевалар олиб келиш билан шуғулланган, бироқ Жамшед ўғирлик билан қўлга тушган.

Ўғирлик қилиш мақсадида тадбиркорларни ўлдириш Тожикистонда тез-тез бўлиб туради. Ўтган йилнинг кузида номаълум шахслар Мақсуд Муҳаммаджонов ва унинг рафиқаси Ибодат Негматуллаевнинг уйига кириб, эр-хотинни ўлдирган эди. Маълум бўлишича, қотиллар пул қаерга яшириб қўйилганини билиш мақсадида ўз қурбонларини қийнашган ва ўлдиришган.

XS
SM
MD
LG