Трамп куни кеча ўзининг “Мамлакатдаги вазият”га бағишланган Конгрессдаги биринчи чиқишида Гуантанамони тилга олди. Президентнинг сўзларига қараганда юзлаб хавфли террорчиларни озодликка қўйиб юбориш аҳмоқликдир. Қўшма Штатлар шу каби айбланувчиларга нисбатан ўз сийёсатини ўзгартирмас экан қамоқхона фаолиятини давом эттираверади.
Терроризмда айбланаётганлар учун мўлжалланган Марказни ёпишга 2009 йилда АҚШ президенти Барак Обама уринган эди. Ўшанда у фармойиш имзолаган, бу фармойишга кўра, барча маҳбуслар ватанларига қайтарилиши, учинчи мамлакатга топширилиши ёки АҚШ ҳудудларидаги бошқа қамоқхоналарга ўтказилиши керак эди.
Гуантанамодаги маҳсус қамоқхона 2002 йилда АҚШ президенти кичик-Жорж Буш маъмурияти томонидан қурилган эди. 2017 йилда маҳсус қамоқхонада 41 нафар киши бор эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари бир неча бор Гуантанамодаги маҳбусларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани, улар қийноқларга солинаётгани ҳақида баёнот беришган.